Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўл ва таълим лойиҳалари учун 164 млн доллар ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўл ва SmartEd таълим лойиҳалари учун қарийб 164 млн доллар ажратади. Битимлар доирасида Жиззахда йўллар реконструкция қилиниб, 58 та таълим муассасаси қурилади ва мактабларда қўшимча синфхоналар ташкил этилади.