Элмира Ҳазратқулова: Навоий даврида адабий муҳит (+видео)

Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ижодиёти ва ижтимоий фаолияти инсоният ва маънавиятга, эл-юртга хизмат қилишнинг бетакрор намунасидир. У ўзининг бутун ҳаётини инсоннинг бахт-саодати учун курашга, халқнинг осойишталиги ва фаровонлигини таъминлашга, ободончилик ишларига, илм-фан, санъат ва адабиёт тараққиётига бағишлаган.