Тарих саҳифалари шундай битикларга бойки, уларни варақлаган сари инсонлар тақдирининг нақадар мураккаб ва айни пайтда қизиқарли эканига гувоҳ бўламиз. Болтиқ денгизи қирғоқларидаги салқин ўлкалардан иссиқ Ўзбекистон заминига келиб қолган латишлар тарихи бунга яққол мисолдир. Масофа жиҳатидан бир-биридан минглаб чақирим узоқликда жойлашган икки халқ вакилларини тарихий зарурат ва инсонийлик ришталари боғлаб туради. Бу ришталар асрлар давомида шаклланган мустаҳкам дўстлик занжиридир.