Суғориладиган ерларда сув тежовчи технологиялар жорий этилмаса, сув солиғи 2 баробарга оширилади

Президент қарорига кўра, суғориладиган ерларда сув тежовчи технологиялар жорий этилмаган ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 2 баробар оширилади. 2027 йилдан солиқ ва субсидиялар сув таъминоти даражасига қараб белгиланади, «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиш мажбурий бўлади.