Навоий – миллат тимсоли

Бўстонлиқ туманида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан илк бор “Навоий – маърифат, илм ва инсон камолоти тимсоли” шиори остида “Навоийшунослар форуми – 2026” анжумани ўтказилди. Ушбу анжуман юртимизда навоийшунослик йўналишидаги муҳим илмий-маънавий воқеа бўлди.