Сунъий интеллект Ўзбекистон атом саноати мутахассислари учун янги касбий кўникмага айланмоқда

Саноатни рақамлаштириш, барқарор электр энергияси манбаларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши ҳамда муҳандислик таълимини ривожлантириш Ўзбекистонда янги технологик кун тартибини шакллантирмоқда. Сунъий интеллект стратегик тармоқларда хавфсизлик ва самарадорликни оширишнинг муҳим амалий воситаси сифатида кўрилмоқда.