Минтақавий интеграция ва глобал логистика: “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлининг геоиқтисодий аҳамияти

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси бир неча ўн йиллар давомида муҳокама қилинган стратегик ташаббус бўлиб, расмий музокаралар 1990 йилларда бошланган. 2024 йил 6 июнь куни Пекинда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида мазкур йўлни қуриш бўйича “Стратегик лойиҳани амалга ошириш” битими имзоланди.