Ижтимоий тармоқларда шаҳар марказидаги собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси (ҳозир — Lotte City Hotel Tashkent Palace) бузиб ташланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги вакили Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ва меҳмонхона маъмуриятига таяниб, бу маълумотни рад этди.