Алишер Навоий таваллуд куни Сеул шаҳрида ҳам алоҳида нишонланди

Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий нафақат ўзбек адабиётининг, балки жаҳон маънавий тафаккурининг йирик намояндаси ҳисобланади. Унинг бой адабий мероси асрлар давомида инсонпарварлик, адолат ва юксак ахлоқий қадриятларни тарғиб этиб келмоқда. Шу боис шоир таваллудининг 585 йиллиги юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг нишонланиб, шоир ижодига бўлган ҳурмат ва эътибор кенг намоён этилмоқда.