Нобель совриндори яна панжара ортида

Эронлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Нобель тинчлик мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийга нисбатан яна янги ҳукм чиқарилди. Аёллар ҳуқуқлари учун қарийб 30 йилдан бери курашиб келаётган 53 ёшли фаолга 7,5 йил қамоқ жазоси тайинлангани маълум қилинди. Бу ҳақда “TheGuardian” нашри ёзиб чиқди.