Ғарбнинг хавфсизлик соҳасидаги мансабдор доиралари РФ қуролли кучлари бош штаби раҳбарининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга уюштирилган суиқасд ортида Украина тургани ҳақидаги тахминларга шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.