Ўзбекистонда доллар кетма-кет 11 сессия мустаҳкамланиб, сентябрдан кейинги максимумга етди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сентябрь ойидан кейинги энг юқори даражага кўтарилди — 12320,34 сўм. Аксарият глобал валюталарнинг долларга нисбатан заифлашиши фонида АҚШ валютаси мустаҳкамланмоқда. Валюта курсининг волатиллиги ҳам пасайди.