Тошкент аграр университетида тракторчи-машинист ва агродронлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади

Тошкент аграр университетида тракторчи-машинист ва агродронлардан фойдаланишга ўқитиш йўлга қўйилади. Фермер ҳамда унинг ходимлари фарзандларининг тест синовларида баллари қабул параметрларига етмаганда, миқдори камайтирилган тўлов-контракт асосида университетга қабул қилиш жорий этилади.