Ўзбекистон олимлари маҳаллий ўсимликлар асосида тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди. У синтетик полиэтиленга ўхшаш, аммо табиатда осон парчаланади ва атроф-муҳитга зарар етказмайди. Ишланма озиқ-овқат ҳамда фармацевтика соҳаларида қўллаш учун истиқболли деб баҳоланмоқда.