Қозоғистон суперпрезидентлик бошқарув шаклидан воз кечмоқда — Тоқаев

Қозоғистон суперпрезидентлик бошқарув шакли билан узил-кесил хайрлашиб, кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтмоқда, деб баёнот берди президент Қасим-Жомарт Тоқаев. Бу ўзгаришлар янги Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади, унинг лойиҳаси ҳозирда муҳокама босқичида турибди.