Нега Конституциявий суд судьяси учун 70 ёш чегара эмас? — Судьялар олий кенгаши изоҳи

Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши Конституциявий суд судьясининг энг юқори ёши «қоида тариқасида 70 ёш» экани ушбу ёшдан ошган судьяларни сайлашни тақиқламаслигини маълум қилди. Шу сабабли 74 ёшли Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 10 йил муддатга сайланди.