Сўнгги йилларда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар кўплаб давлатлар учун жиддий чақириққа айланмоқда. Шу боис, экологик сиёсатни шакллантиришда аниқ маълумотлар, замонавий мониторинг тизимлари ва таҳлилий ёндашувларга таяниш муҳим аҳамият касб этмоқда.