«Чорвоққа таҳдид солмайди» — Sea Breeze Uzbekistan бўйича ўтказилган жамоатчилик эшитувидан репортаж

Бўстонлиқда Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Компания расмийлари 2035 йилгача якунланиши кутилаётган 577 гектардан иборат мажмуа Чорвоққа таҳдид солмаслигини айтмоқда. Фаоллар томонидан эҳтимолий хавфлар, иш ўринларига оид саволлар берилди. Gazeta репортажи.