Нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга рухсат этиладими?

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 февралдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилиши ҳамда мактабгача таълим тизимида ўйинга асосланган таълим йўналиши жорий этилиши белгилаб қўйилди.