Сўнгги йилларда давлат бошқаруви тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш масаласи устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланмоқда. Давлатимиз раҳбари парламент ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида коррупцияни давлат тараққиётига тўсқинлик қиладиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид сифатида баҳолаб, ушбу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниши таъкидлангани бу борадаги сиёсий ироданинг қатъийлигини яна бир бор намоён этди.