Миллий давлатчилигимиз тимсоли

Амир Темур ва унинг давлатчилигидаги бошқарув масаласи айнан бугунги мураккаб замонда дастурул амал бўлишига лойиқ. Зеро, тузукларда: “Давлат ишларини салтанат қонун-қоидаларига асосланган ҳолда бошқардим… Салтанат ишларини муроса ва мадора, мурувват ва сабр-тоқат билан юргиздим… Раият аҳволидан огоҳ бўлдим…” каби даъват ва услубий ёндашувларни беадад санаш мумкин.