Ер очиқ аукционлар орқали ижарага берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳоли томорқалари ва ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш давлат сиёсатида устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бу механизм аҳолининг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий даражада бандликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.