Олима аёлнинг жамиятдаги ўрни

Андижон давлат тиббиёт институтида “Интеллектуал аёл – жамият пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқиши, жамиятдаги нуфузи ҳамда фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ютуқлари салмоғини юксалтириш мақсадида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, ёш олималар, иқтидорли талаба қизлар иштирок этди.