Жанубий Корея билан спорт таълимидаги алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда

Спорт таълими соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакатимизда маҳоратли спортчиларни тайёрлашда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасидан самарали фойдаланиш, шунингдек инвестиция маблағларини жалб этиш бугунги кунда устувор вазифалардан бири ҳисобланади.