2025 йилда Ўзбекистонда давлат хизматчиларини сақлаш учун режадагидан 20 фоиз кўпроқ маблағ йўналтирилди

2025 йилда давлат хизматчиларини сақлаш харажатлари режадан 20 фоизга ошиб, 22,3 трлн сўмга етди. Бу мақсадларга харажатлар ҳар йили олдинги йил кўрсаткичларидан ва тасдиқланган прогнозлардан ҳам юқори бўлиб келмоқда. Нафақаларга харажатлар камайган бўлса, иш ҳақи ва пенсияларга харажатлар ошган.