Навоий халқаро аэропорти Uzbekistan Airports бошқариш тизимидан ажратилиб, унда лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади. Аэропортга бир қанча масалаларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилади. У ерда «порто франко» режими асосида фаолият юритувчи эркин божхона зонаси ташкил этилади.