Чиноркент — Амирсой йўналишида микроавтобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент вилоятида Чиноркент-Юсуфхона-Чимён-Амирсой йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун «Тошавтобустранс» томонидан 20 та Ford микроавтобуси харид қилинди. Йўналиш қачондан бошланиши ва йўлкира нархи тендердан сўнг маълум бўлади.