2025 йилда Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 2,1% ёки 39,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу тасдиқланган прогноз (ЯИМнинг 3 фоизи)дан паст. Асосий омил давлат бюджетининг қўшимча даромадлари (олтин ҳисобига) бўлиб, улар 16,6% га ўсди, шу билан бирга, харажатлар ҳам кескин ошди.