Ўзбекистон банкларидан фуқароларнинг сўнгги уч йилда 83 та хорижий интернет-компанияга қилган тўловлари ҳақида маълумот сўралди. Ҳар бир операция бўйича сана ва сумма кўрсатилади. Солиқ қўмитаси маълумотлар ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш учун эгасиз шаклда йиғилаётганини билдирди.