Фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри қарор эмас, деди Telegram асосчиси Павел Дуров Россиянинг мессенжерга қарши чекловларни кучайтириш қароридан сўнг. У Эроннинг платформани тақиқлашга бўлган уриниши иш бермаганини эслатиб, Telegram сўз эркинлиги тарафдори эканини таъкидлади.