Хавфсиз муҳитни таъминлашга жамоатчилик фаол жалб этилади

Ўтган йил Самарқанд вилоятида 15998 та жиноят қайд этилди ва бу рақам 2024 йилга нисбатан 6596 тага ошди. Жиноятларнинг 5156 тасини олдини олиш мумкин бўлган, 3241 таси аниқланган ва 7601 таси ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил қилди. Қотиллик жинояти биттага ва босқинчилик учтага камайди.