Курашчилар учун янги маскан фойдаланишга топширилди

Гулистон шаҳрида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, айниқса ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Хусусан, Улуғ йўл маҳалласида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида замонавий спорт курашлари зали барпо этилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.