Қурилиш сифатини таъминлашда давлат назоратининг ўрни ва аҳамияти (+видео)

Аҳоли эҳтиёжлари учун барпо этилаётган ижтимоий объектлар – таълим муассасалари, тиббиёт бинолари, маданий-маиший иншоотлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Ушбу объектларнинг мустаҳкам, узоқ муддат хизмат қилувчи ва энг муҳими, фойдаланиш жараёнида хавфсиз бўлиши қурилиш жараёнида амалга оширилаётган давлат назоратининг самарадорлигига бевосита боғлиқдир.