Адабиётимиз иморатини икки устунли деб тасаввур қилсак, улар шубҳасиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Иккиси ҳам ўзининг бетакрор асарлари билан адабиётимиз хазинасини тенгсиз жавоҳирлар билан бойитган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда уларнинг таваллуди биргаликда шодиёна сифатида нишонланади.