Қозоғистоннинг янги Конституцияси бўйича референдум 15 март куни бўлиб ўтади. Қасим-Жомарт Тоқаев бу ҳақдаги фармонни имзолади. Мамлакатда конституциявий ислоҳотлар жараёни Қозоғистон президентининг бир палатали парламентга ўтиш ташаббуси билан бошланганди.