Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларга янги туртки берди. Мазкур қарор сув тежовчи технологияларни жорий этишни фақат техник чора сифатида эмас, балки иқтисодий, институционал ва рақамли механизмлар орқали қўллаб-қувватлашни назарда тутади.