Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди — МБ

2025 йилда аҳоли банкларга $21,7 млрд миқдорида валюта сотди, $12 млрд валюта сотиб олди. Жисмоний шахслар валюта операцияларининг ижобий сальдоси ($9,7 млрд) ички валюта бозорида қўшимча таклиф яратди. Халқаро пул ўтказмалари аҳоли томонидан валюта сотувининг асосий манбаи бўлди.