Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида жойлашган “Star Genious” масъулияти чекланган жамияти 2021 йилдан буён самарали фаолият юритиб келмоқда. Корхона қисқа вақт ичида қурилиш материаллари бозорида муносиб ўрин эгаллаб, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшмоқда.