Инсон тақдирига дахлдорлик масъулияти

Бугун ижтимоий ҳимоя тизими фақат моддий ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмай, инсон қадрини улуғлаш, уни жамият ҳаётига фаол жалб этиш ва янги имкониятлар яратиш тамойили асосида ривожланмоқда. Бу жараёнда маҳалла ижтимоий ходими аҳоли муаммоларини ўрганиб, манзилли ёрдам кўрсатиш орқали ижтимоий адолат ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.