Эски уйлар ўрнида замонавий тураржойлар қад ростлайди

Кейинги йилларда аҳолиси мутассил ўсиб бораётган Наманган шаҳрида “Бир миллионлик шаҳар” мақоми йўлида одамларга қулай ва хавфсиз яшаш шароитини яратиш, шаҳарсозлик нормалари ва замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган тураржойлар қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.