Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди

Андижондаги тўққиз қаватли бинонинг охирги қаватидаги хонадонда газ портлади. Икки киши жароҳатланган. Ёнғин содир бўлмаган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов подъезд аҳолисини меҳмонхонага жойлаштириш бўйича топшириқ берди. Тундан бери у ерда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.