Олмалиқдаги мактабда 10-синфда ўқиган қиз вафот этди. Гувоҳлар воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирокидаги тарбиявий соатдан сўнг содир бўлганини айтмоқда, ИИББ воқеа йиғилишдан олдин бўлганини билдирди. Прокуратура таълим бошқармаси ва ИИББга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритган.