1 мартдан «оғир» туманларда оилавий тадбиркорлик учун ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12% гача пасайтирилади. Ўзини ўзи банд қилганларга бизнес бошлаш учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади. Кредитлар ҳисобидан товар-хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.