Demokrat.uz сайти раҳбари товламачиликда гумонланиб ушланди

Demokrat.uz нашри раҳбари Фазлидинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан жиноят иши очилди. ИИББга кўра, улар автосалон ҳақидаги материални ўчириш эвазига 50 минг доллар талаб қилганликда гумонланнмоқда. Нашр раҳбари 17 минг доллар олаётган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.