Ар-Риёдда бўлиб ўтган 2026 йилги Жаҳон мудофаа кўргазмаси - "World Defense Show-2026" анжумани доирасида Туркия ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан “Gokbey” кўп мақсадли вертолётини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур келишув юқори технологияли маҳсулотлар яратиш, ҳарбий ва анъанавий мақсад учун вертолёт етказиб беришни назарда тутади.