Ўзбекистонда бола туғилганда бериладиган суюнчи пулини тўлаш тартибини ўзгартириш ҳозирча режалаштирилмаяпти

Ҳукумат бола туғилганда бериладиган суюнчи пулини аввалги тартибга қайтаришни режалаштирмаяпти. Тўловлар фақат биринчи фарзанд учун кафолатланадиган амалдаги тизим 2026 йилда ҳам сақланиб қолади. Суюнчи пули учун бюджет харажатлари эса кетма-кет учинчи йил қисқармоқда.