Ўзбекистон – Иордания: замонавий туризм рақобати фақат меросга эмас, балки уни қандай тақдим этиш ва бошқаришга боғлиқ

Глобал геосиёсий беқарорлик, минтақавий зиддиятлар ва иқтисодий ноаниқликлар кучайган бир шароитда айрим давлатлар ўз тараққиёт йўлини аниқ стратегик қараш ва ички салоҳиятга таяниш орқали белгиламоқда. Нефть ва газ каби табиий ресурсларга бой бўлмаган Иордания ана шундай давлатлардан бири сифатида туризмни миллий иқтисодиёт таянчига айлантиришга муваффақ бўлди.