Халқаро конькичилар иттифоқи олимпия квоталари тақсимотини қайта кўриб чиқди. Натижада ўзбекистонлик спортчи Даниил Ейбог шорт-трек бўйича 1500 метр масофага 2026 йилги қишки Олимпиаданинг яна бир лицензиясини қўлга киритди. У, шунингдек, 500 метр масофада ҳам иштирок этади.