Нефть маҳсулотлари халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида иқтисодий барқарор ривожланиш ва ишлаб чиқариш стандартларини халқаро меъёрларга мослаштириш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, бу борада нафақат қонунчилик, балки нефть ва газ соҳасида ҳам кенг қамровли техник ислоҳотлар амалга ошириляпти.