Фарғона вилояти экин майдонлари бирдек хусусиятга эга эмас. Унинг бир қисми чўлда жойлашган бўлиб, қумлоқ. Яна бир ҳудудда ер ости сувлари юзага яқин, захкаш. Бир тоифаси шўрланган. Масалан, Данғара туманида 5450 гектар 2026 йилда чигит экиладиган пахта майдонининг 3700 гектари шўрланган. Уларда, жумладан. “Инобатхон зиёси” фермер хўжалигида шўр ювиш жадал давом этяпти.